Huquqiy savodxonlik

2020-yilning 23-sentabr sanasi yangi tahrirda qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasining “Ta’lim to‘gʻrisida”gi Qonuni bilan ushbu havola https://lex.uz/docs/5013007  orqali batafsil tanishing.

 

photo-2020-10-27-09-04-38

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

 

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”

2020 йил 16 март,

ЎРҚ-611-сон

 

21-модда. Аҳолинирўйхатгаолишдастури

 

Шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати   

Аҳолини рўйхатга олиш дастуридир.

Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:

фамилияси, исми, отасининг исми; туғилган санаси ва жойи; ёши; жинси;  миллати; фуқаролиги; яшаш жойи (турган жойи); тилларни билиши; маълумоти; никоҳ ҳолати; болаларининг сони; уй хўжалиги таркиби; уй-жой шароитлари; бандлиги;

яшаш учун маблағлар манбалари; миграция (ички ва ташқи).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин.

Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Рўйхатга олиш варағининг шакллари Аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.