+99862 224 84 84 | This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.                                                                                                                                      

Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.

Ma'naviy-ma'rifiy ishlar

Академик лицейнинг 2020-2021 ўқув йилида ёшлар бўйича ҳамда маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган йиллик иш режаси академик лицейнинг 2020 йил 28 августдаги 1-сонли педагогик кенгаши қарори билан тасдиқланган. Ўтган давр мобайнида ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ва профилактик тадбирлар ўтказилган. Академик лицейда мунтазам равишда ўқувчилар ўртасидаги маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш мақсадида турли спорт, маънавий-маърифий учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилган. Жумладан, 2020 йил 7 декабрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишлаб, "Конституция – истиқболли келажак гарови" мавзусида гуруҳ сардорлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та устувор ташаббуси доирасида ўқувчи-ёшларни адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш вазифаларнинг ижроси юзасидан 2020 йил февраль ойида А.Навоийнинг таваллуд куни муносабати билан ҳамкорликда маърифий учрашув ўтказилиб, учрашув тафсилотлари вилоят “S-Iqbol” телеканали ва филиал сайтида кенг ёритилди. 2020 йил 16 ноябрь куни Тошкент Тиббиёт Академияси Урганч филиали академик лицейи ҳамда Махмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти Ахборот- кутубхона маркази билан ҳамкорликда “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Китоб – ҳаёт кўзгуси” мавзусида тадбир ҳамда барча гуруҳларда ота-оналар томонидан “Фарзандимга китоб совға қиламан” ва “Мен севган китоб” мавзуларида ўз фарзанди, яъни ўқувчиларга тантанали равишда китоблар топшириш тадбирлари ҳамда қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларни театр, музей ва республикамизнинг турли тарихий-маданий жойларга саёҳат қилишлари режа асосида олиб борилмоқда. Бу каби тадбирлар шунингдек, ёшларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, улар ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларини мустаҳкамлаш, бутун дунёни қамраб олган COVID-2019 (коронавирус) пандемиясини олдини олиш ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш борасида олиб борилди.

 

Академик лицейда жами 21 та тўгарак фаолият кўрсатмоқда. Улардан 17 таси фан ва 4 таси спорт секцияларидир. Уларга 304 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та устувор ташаббуси доирасида ўқувчи-ёшларни қамраб олиш ишлари ташкил этилган. Ҳафтанинг ҳар беш куни беш ташаббус куни, деб белгиланган.

 

Ҳафтанинг ҳар Жума куни 12 та гуруҳда режа асосида маънавият соатлари ташкил қилинган.

 

 

 

 

Download Template Joomla 3.0 free theme.


          


 

 

BIZNING MANZIL

O'zbekiston, Urganch shahri

Al-Xorazmiy ko'chasi 28-uy

Tel +(99862) 224 84 84

Email  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Transport: 7-19 avtobus

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   


Copyright © 2018 ТMА Urgench Branch. All Rights Reserved.