+99862 224 84 84 | This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.                                                                                                                                      

Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.

Klinik ordinatura 2021

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ УРГАНЧ ФИЛИАЛИГА 2021/2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРА (РЕЗИДЕНТУРА)ГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА КИРИШ ИМТИХОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиник ординатурасига қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан тегишли буйруқларга асосан қабул қилинади. БУЙРУҚ  № 172.   19.07.2021й

ЭЪЛОН:

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида 2021/2022 ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабули бевосита ва онлайн тарзда амалга оширилади. Хужжатлар 2021 йил 21 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 

Хужжатларни бевосита ТТА Урганч филиали бош биноси (Урганч шаҳри Ал-Хоразмий кўчаси 28-уй) 1 қават 176 –хонада қабул комиссиясига топшириши ёки онлайн тарзда хужжатларнинг электрон вариантини - PDF форматда  +99888 459 77 74 телефон рақамига Telegram орқали (ZIP папка шаклида, Ф.И.Ш., йўналиш) юбориб рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

ТОПШИРИЛАДИГАН ХУЖЖАТЛАР РЎЙҲАТИ:

  1. Клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги кўрсатилган ҳолда ТТА Урганч филиали директори номига ариза (имзо билан тасдиқланган шаклда): намуна-ариза
  2. Олий маълумот тўғрисидаги хужжат (ёки дипломдан кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини грант бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  3. 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;
  4. Қонунчилик хужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи хужжат;
  5. Паспорт копия (Доимий рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган варағи тўлиқ кўрсатилиши керак);
  6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
  7. Сўровнома: Сўровнома Намуна

 

Клиник ординатура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади. Бунда, биринчи босқичда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали томонидан танланган мутахассисликка мос фанлари бўйича кириш имтихонлари, иккинчи босқичда Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари ўтказилади.

Клиник ординатурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовлари топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида мутахассислик бўйича тест синовлари 2021 йил 21-31 август саналарида филиал бош биноси 1- қаватда “Тест маркази”да компьютер орқали ўтказилади.

 

Мурожаат учун «CALL-CENTER» телефон рақамлари:

(62) 226-02-17                       (62) 226-02-18                (62) 226-02-14                  (62) 226-02-15

 

2021/2020 ўқув йилида тиббий олий таълим ва илмий муассасалари ва вилоятлар бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассисликларида ўқитиш учун ўринлар сони: Квота 2021/2022

Клиник ординатура (резидентура) оркали тиббиёт кадрларни 2021/2022 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йуналишлари рўйҳати: Таълим йўналишлар мослиги

Тест синовларини ташкил этиш жадвали: Тест синовларини ташкил этиш жадвали

Клиник ординатурани грант ёки мақсадли квота (грант ёки контракт) асосида ўқишни тугатган, аммо 3 йил ишлаб бермаган шифокорлар клиник ординатурага ўқишга қайта қабул қилинмайди!

Чет эл фуқаролари клиник ординатурага суҳбат орқали қабул қилинади ва хужжатлар қабули бўйича ТТА Урганч филиали Халқаро алоқалар бўлимига мурожаат қилинади. Телефонлар:  +99862-226-02-67

Download Template Joomla 3.0 free theme.


          


 

 

BIZNING MANZIL

O'zbekiston, Urganch shahri

Al-Xorazmiy ko'chasi 28-uy

Tel +(99862) 224 84 84

Email  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Transport: 7-19 avtobus

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   


Copyright © 2018 ТMА Urgench Branch. All Rights Reserved.