Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.
O'quv-uslubiy ishlar
- Detallar
- 547 marta ko'rildi:
“Анатомия” фани дастурининг мақсади одам организмининг индивидуал тузилиши, ёшга қараб ўзгариши, жинсий хусусиятлари, ташқи муҳит ва меҳнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган ҳолда комплекс ўргатишга қаратилган. Шу асосда организмнинг ҳомила даврида бўладиган ўзгариши (онтогенез), топографик муносабатлари, рентген анатомияси, организмни ривожланишидаги ўзгаришлари, яъни туғма нуқсон – аномалияҳолатлари, ёшга доир хусусиятлари ҳам эътиборга олинади. Анатомия фанини ўқитишнинг асосий мақсади соғлом инсон танаси, аъзо ва тўқималарининг тузилиш қонуниятларини ўргатишдан иборат.
Амалий машғулотлари мультимедия қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда ҳар бир академик гуруҳга алоҳида ўтилади. Машғулотлар фаол ва интерфаол усуллар ёрдамида ўтилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, кейс-технологияларидан фойдаланилади. Маъруза ва семинар машғулотларида ўқитишнинг интерактив усуллари (визуал, муаммоли, муаллифлик маърузалари, икки томонлама таҳлил, Инсерт, кластер, “Венн диаграммаси”,”БББ”, синквейн ва ассисмент бошқалар)дан фойдаланилади. Кўргазмали материаллар ва ахборотлар мультимедиа қурилмалари ёрдамида узатилади.
Dotsent Sapayeva Sh.A. Anatomiya fanidan ma’ruzada
Ассистент Мадримова А.Г. Анатомия фанидан амалий машғулот олиб бормоқда.
Ассистент Сабиров У.С. Анатомия фанидан амалий машғулот олиб бормоқда.
Ассистент Турамуратова С.Б. Анатомия фанидан 1 курс талабаларига амалий машғулот олиб бормоқда.