+99862 224 84 84 | This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.                                                                                                                                      

Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.

TTA Urganch filiali akademik litseyi

 

ТТА Урганч филиали академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июлдаги 131-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирининг 2010 йил 2 июлдаги 202-сонли буйруғига асосан, Ҳазорасп тиббиёт коллежи негизида ташкил қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таьлим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3290-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 апрел №303-Ф сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирининг 2018 йил 21 апрель № 362 ва Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 2 майдаги №287-сонли буйруғига асосан, Ҳазорасп туманида жойлашган ТТА Урганч филиали академик лицейи 2018-2019 ўқув йилидан (1-босқичга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларнинг ўқув жараёни) Урганч шаҳар Ғ.Ғулом кўчаси 2-уй манзилда жойлашган Урганч нефть ва газ саноат касб-ҳунар коллежида фаолиятини давом қилдирмоқда.

 

Академик лицей қуввати 528 ўринли, умумий майдони 13292,27 м2ни ташкил этади. Шундан, фойдали майдони 4351,09 м2, бино майдони 1576,48 м2дан иборат. 2020-2021 ўқув йили давомида академик лицейда 304 нафар ўқувчи таҳсил олиб келмоқда. Шундан 155 нафари биринчи босқичда, 149 нафари 2-босқичда. Академик лицей ўқув биносида 21 та ўқув хоналари: жумладан 1 та кимё, 1 та физика, 2 та компьютер (информатика), 1 та лингафон, 1 та мультимедиа хоналари (инглиз тили), 120 та ўринли спорт зал мавжуд.

 

Таълим муассасасида 2020/2021 ўқув йилида Табиий фанлар йўналиши бўйича 304  нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 1-босқичда 6 та гуруҳ (1 та рус), ва 2-босқичда 6 та гуруҳи (1 та рус)  мавжуд. Уларга 22 нафар ўқитувчилари таълим-тарбия беришмоқда. Педагогларнинг барчаси олий маълумотли. Шундан, 5 нафар бош ўқитувчи, 3 нафар етакчи ўқитувчи, 9 нафар катта ўқитувчи ҳамда 5 нафар олий маълумотли ўқитувчи ва 8 нафар ўқитувчилар соатбай сифатида фаолият юритмоқда.

 

2019-2020 ўқув йилида Академик лицейни 152 нафар ўқувчи битирган бўлиб, 110 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Шулардан 93 нафари маҳаллий олий таълим муассасаларига, 17 нафари эса хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Академик лицейнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичи 72,37 % ни ташкил этмоқда.

 

ТТА Урганч филиалининг мавжуд жами 25 та кафедраси ҳамда академик лицейнинг 2 та фан кафедраси ўртасида 2019-2020 ўқув йили учун ҳамкорлик шартномалари тузилган. ТТА Урганч филиали профессор-ўқувчилари академик лицейда ўқув-методик фаолиятни ривожлантириш, талаба ёшларни замонавий интеллектуал билим салоҳиятларини ошириш борасида ҳамкорликда маҳорат дарсини ўтказилиб келинмоқда.

Download Template Joomla 3.0 free theme.


          


 

 

BIZNING MANZIL

O'zbekiston, Urganch shahri

Al-Xorazmiy ko'chasi 28-uy

Tel +(99862) 224 84 84

Email  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Transport: 7-19 avtobus

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   


Copyright © 2018 ТMА Urgench Branch. All Rights Reserved.