+99862 224 84 84 | This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.                                                                                                                                      

Deutschland online bookmaker http://artbetting.de/bet365/ 100% Bonus.

QABUL NIZOMI

Вазирлар Махкамасининг 2018 йил “3” апрелдаги 261-сон қарорига 1-илова Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда олий таълим муассасалари деб аталади) бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
  2. Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим муассасаларига (филиалларига) ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.
  3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

абитуриент - олий таълим муассасаларининг қабул комиссиясига ҳужжат топширган, Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига катьий амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор;

абитуриент рухсатномаси - паспорт (у бўлмаган ҳолда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;

бино раҳбари - Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;

гуруҳ назоратчиси - Давлат тест маркази билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўташини қатьий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлик семинарда иштирок этган шахс;

жавоблар варақаси - тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;

олий таълим муассасасининг қабул комиссияси (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) - олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланадиган, белгиланган вазифалар бўйича таълим йўналишларига абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилувчи, уларга тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар берувчи, тест синовларини ўтказишнинг ташкилий масалаларида иштирок этувчи орган;

тест топшириқлари китоби - белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;

титул варақаси - абитуриент ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, олий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан тест синови натижалари қайд этиладиган ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакили (кейинги ўринларда Давлат тест маркази вакили деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли ҳудуд ва бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофик ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим.

  1. Тест синовларини адолатли ва холисона ўтказиш мазкур Низом талабларига қатьий риоя этган ҳолда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари, гуруҳ назоратчилари томонидан таъминланади.

Мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ тест синовларини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан таъминланади.

  1. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест марказининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга кириши тақиқланади.
  2. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.

Абитуриент тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга киритилмайди.

7. Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.

  1. Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

9. Абитуриентлар танлаган таълим йўналишига қараб тегишли равишда бир, икки ёки учта фан мажмуаси бўйича тест синовини топширади.

  1. Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топширигини ўз ичига олади.
  2. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирта) 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топширигига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт белгиланади.
  3. Абитуриентаарнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.
  4. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш

1- §. Тест синовлари ўтказиладиган жойларга қуйиладиган умумий талаблар

  1. Тест синовлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса - олимпия заҳиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.
  2. Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик,  шу жумладан абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади.

  1. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
  2. Ҳудуд бўйича бош штабда, тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Давлат тест марказининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
  3. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида қоида тариқасида, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши шарт.

Бинода бир нафар абитуриентга қоида тариқасида, 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланади.

  1. Ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
  2. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бир дан ўттизгача рақамланиши лозим.

Гуруҳ назоратчиси учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиб, стол узлуксиз видеокузатув билан таъминланган бўлиши зарур.

  1. Тест ўтказиладиган ҳар бир бинони тайёрлашда унга ёруғлик тушиши, бинони шамоллатиш, абитуриентни тик тушган қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
  2. Бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.
  3. Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир ҳудудда тест жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши лозим.

2-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда қабул комиссияларининг вазифалари

  1. Қабул комиссияси тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

қабул комиссиясининг эълонлар тахтасига қабул жараёни бошланадиган кунга қадар Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом, мазкур Низом, таълим йўналишлари, таълим шакли ва ўқитиш тили бўйича қабул квоталари, уларга мувофиқ тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган таълим йўналишлари рўйхатини жойлаштириш;

қабул жараёнини уюшқоқлик билан, тартибли ташкил этиш, абитуриентларга  уларнинг тест синовлари жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;

ҳар йили 15 июндан 15 июлгача абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш ва абитуриентларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат ҳамда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ эслатмани бериш;

абитуриентга тест синовлари қоидалари билан тўлиқ танишгани тўғрисида тегишли рўйхатга имзо қўйдириш;

ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақидаги маълумотларни ҳужжат тоиширилган куннинг ўзида қайд дафтарларига ва Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган махсус дастур орқали базага киритиш ва абитуриентларнинг электрон шаклдаги фотосуратлари билан бирга Давлат тест марказига тақдим этиб бориш;

махсус дастур орқали базага махсус код, қайд рақами, таълим тури, таълим муассасасининг номи, абитуриентнинг фуқаролиги, фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, жинси, паспорт серияси ва рақами, яшаш жойи, туғилган йили ва жойи, ижтимоий келиб чиқиши, таълим олган таълим муассасаси тури, рақами ва номи, манзили ҳамда уни тугатган йили, диплом (шаходатнома ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) рақами, диплом (шаходатнома)даги ўртача бали, муддатли ҳарбий хизматни утаганлар учун ҳарбий қисм ўумондонлигининг тегишли тавсияномаси ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиби эканлиги, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган чет тилини билиш даражаси (В1 ва ундан юқори бўлган) тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот (агар мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлса) ва бошқа имтиёзга эга бўлганлар ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи шахс тўғрисидаги маълумот, ўқитиш тили, ихтисослиги, чет тили ва уни топшириш усулини киритиш;

таълим йўналишлари, ўқитиш тили ва таълим шакли бўйича олий таълим муассасасига топширилган ҳужжатлар сони, шу жумладан, фан олимпиадалари ғолиблари, ҳарбий ва бошқа имтиёзга эга бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентлар томонидан топширилган ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни абитуриентлар ва ота-оналар эътибори учун ҳар куни эълон қилиб бориш;

Давлат тест марказидан ҳар йили 17 июль куни мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ титул варақаси ва 4-иловага мувофиқ абитуриент рухсатномаси бланкаларини, 24 июль куни абитуриентларга тааллуқли маълумотларни қабул қилиб олиш;

маълумотлар асосида абитуриентларнинг рухсатномалари ва титул варақаларини чоп этиш ҳамда тасдиқлаш;

ҳар йили 22 июлга қадар касбий (ижодий) имтихонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритиш ва расмийлаштирилган ҳужжатларни Давлат тест марказига такдим этиш ҳамда ушбу маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлаш ва абитуриентларга маълумот сифатида эълон қилиш. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясрнинг абитуриентларни талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги қарори чиққунига қадар эълонлар тахтасидан рўйхат олинмаслигини таъминлаш;

абитуриентларга рухсатномаларнинг ҳар йили 29-31 июль кунлари тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг чизма нусхаси ва абитуриентларга эслатмани илова қилган ҳолда, қайднома асосида мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 1-шакл бўйича тарқатилишини таъминлаш ва абитуриентлар учун тест синовлари жараёни ҳақида маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш;

ҳар йили 31 июль куни гуруҳлар кесимида абитуриентларнинг титул варақаларини пакетларга солинган ҳолда Давлат тест маркази вакилига топшириш;

Давлат тест марказидан ҳар йили 16 августдан бошлаб титул варақаларини қабул қилиб олиш.

  1. Қабул         комиссияси ҳар йили 16 июль куни абитуриентлардан тушган аризалар, халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари, чет эл фуқароси бўлган абитуриентлар, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар, тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар тоифасидаги абитуриентлар, Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган чет тилини билиш даражаси (В1 ва ундан юқори бўлган) тўғрисидаги сертификатга эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни мазкур Низомга 6-иловада келтирилган 1-6-шакллар бўйича Давлат тест марказига такдим этади.

Абитуриент тўғрисида тақдим этилган маълумотларга 16 июлдан сўнг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

  1. Қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби Давлат тест маркази томонидан такдим этилган рухсатнома асосида, унда белгиланган кун, тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синовлари жараёни кузатувчиси сифатида иштирок этади.
  2. Қабул комиссияси томонидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик шахсан қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби зиммасига юкланади.

3-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда Давлат тест марказининг вазифалари

  1. Давлат тест маркази тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:

тест материалларининг сифатли ва нуқсонсиз тайёрланишини таъминлаш;

тест материалларининг 1 августгача ва ундан кейин белгиланган кунларда Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан Давлат тест маркази вакилига етказилишини таъминлаш;

тест синовлари утказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган малакали шахслар таркибидан, қоида тариқасида, ҳар 30 нафар абитуриентга 2 нафар гуруҳ назоратчисини шартнома асосида тест синовлари жараёнига жалб этиш;

қабул комиссияларидан абитуриентлар ҳақида келиб тушган маълумотлар асосида таълим йўналишлари кесимида гуруҳларни шакллантириш ҳамда уларнинг бинолар бўйича) кириш ўринларини белгилаш;

таълим йўналишлари кесимида абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимланган рўйхатини мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 2-шаклга мувофиқ икки нусхада, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини икки нусхада тайёрлаш ҳамда тасдиқланган ҳолда Давлат тест маркази вакилига етказиш;

кунлик тест синовлари тугагандан сўнг тест материалларининг Давлат фельдъегерлик хизматига топширилишини назорат қилиш;

Давлат тест марказига олиб келинган жавоблар варақалари бўйича тест синовлари натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш.

Давлат тест маркази мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

4-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари

  1. Қуйидагилар тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ҳисобланади:

ҳар йили 16 июлга қадар тест синовлари ўтказиладиган биноларни мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган талаблар бўйича тест синовларига тайёр ҳолатга келтириш ҳамда бу хакда Давлат тест марказига маълумот бериш;

абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли киритилишини таъминлаш;

тест синовлари жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тизимда ота-оналарга кўрсатиш, бош штаб ва ҳар бир бинода тезкор ахборотларни тўплаш учун уларнинг зарур моддий-техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланишини таъминлаш;

абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини онлайн режимда кузатишини таъминлаш мақсадида бинога тегишли ҳудуд ташқарисида ўтириш жойларини белгилаш ҳамда кутищ жойларини ташкил этиш;

тест синовларини ўтказиш учун транспорт воситалари билан таъминлашга амалий ёрдам бериш, ҳар бир ҳудуд хавфсизлигини ва тест синовларининг тартибли ўтишини таъминлаш, назорат хизмати постларини ташкил этиш;

ҳар бир сменада абитуриентлар ва гуруҳ назоратчиларини етарли микдорда ичимлик суви, хаворанг пастали шарикли ручкалар билан ҳамда тест синовлари ўтказиладиган биноларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, қабул комиссиялари бино ҳудудига ёки бинога гуруҳ назоратчилари, абитуриентлар ва бошқа шахслар томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни олиб киришларига рухсат берса ёки ўзлари ташкиллаштирса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  2. Тест синовлари ўтказиладиган бинога тегишли ҳудудга кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан текширув вақтида абитуриентда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги аниқланган такдирда, шу жойга бириктирилган Давлат тест маркази вакили хабардор қилинади.

5§. Тест синовларини ўтказишда Давлат тест маркази вакили, бино раҳбари, гуруҳ назоратчиси ва абитуриентларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

  1. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг вазифалари ҳисобланади:

бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Давлат тест марказига юбориш, тест синовларини адолатли, ҳолисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлаш.

  1. Давлат тест маркази вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, мазкур Низом талабларига амал килмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази раҳбарияти билан келишилган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
  2. Қуйидагилар Давлат тест маркази вакилининг мажбуриятлари ҳисобланади:

ўзига бириктирилган бинода тест ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;

белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорта (рухсатнома ёки гувохнома) билан кириш;

бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини хизмат постларига етказишни таъминлаш;

тест материаллари солинган захира қутиларни сейфга жойлаштириб, муҳрланишини таъминлаш;

абитуриент тест синовлари қоидаларини бузган ҳолда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида гуруҳ назоратчиларига жавоблар варақасининг 4-бўлимини расмийлаштириш учун кўрсатма бериш;

тест синовлари тугагандан сўнг абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетларни, тест материаллари қутиларини мазкур Низомга 7-иловада келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига топшириш.

  1. Давлат тест маркази вакили абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки фойдаланилаётган ҳолатларда уларни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  2. Давлат тест маркази вакили Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
  3. Мазкур Низом талаблари асосида ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчилари фаолиятини ва абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиш бино раҳбарининг вазифаси ҳисобланади.
  4. Бино раҳбари ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун Давлат тест маркази вакилидан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган гуруҳ назоратчисини, абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Давлат тест маркази вакили билан келишилган ҳолда гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
  5. Қуйидагилар бино раҳбарининг мажбуриятлари ҳисобланади:

белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорта (рухсатнома ёки гувохнома) билан кириш;

эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ уларнинг рухсатномаларини тарқатиш ва тақсимотини расмийлаштириш;

биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва титул варақаларини, мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 1-шакл бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштириш;

тест материаллари солинган захира қутиларини сейфга жойлаштириб, муҳрлаш;

ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчиларидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг бир нусхасини тест синовлари жараёни бошлангандан сўнг 30 дақиқа ичида йиғиб олиш, ундаги ахборотнинг 30 дақиқа ичида Давлат тест марказига электрон шаклда юборилишини таъминлаш;

абитуриент тест материалида типографик хатолик борлиги ҳақида мурожаат қилса, зудлик билан захира қутиларидан таълим йўналиши ва тилига мос тест материалларини гуруҳ назоратчисига бериш ва мазкур Низомга 9-иловада келтирилган 2-шакл бўйича захира тест материалларини тарқатиш баённомасини расмийлаштириш;

гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тестдан четлаштирилишини ва бу ҳақда жавоблар варақасининг 4-бўлими расмийлаштирилишини назорат қилиш;

тест синовининг тугаш вақтига қатьий амал қилиш;

биринчи сменада учта фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун соат 11:00 дан 11:20 гача, иккита фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун 10:00 дан 10:20 гача, битта фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун 09:00 дан 09:20 гача; иккинчи сменада учта фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун соат 18:00 дан 18:20 гача, иккита фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун 17:00 дан 17:20 гача, битта фандан тест топшириқларини бажарувчи абитуриентлар учун 16:00 дан 16:20 гача мазкур Низомга 10-иловада келтирилган 1-3-шакллар бўйича жавоблар варақаси пакета, тест топшириқлари китоби пакета, титул варақалари пакетини гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан тест материаллари қутиларини муҳрланган ҳолда қабул қилиб олиш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни ҳамда тест материаллари қутиларини реестр асосида Давлат тест маркази вакилига топшириш.

  1. Бино раҳбари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатда кўриб туриб тест синовларидан четлаштириш учун кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  2. Тест синови ўтказилаётган гуруҳда мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш ва адолатли ўтказилишини таъминлаш гуруҳ назоратчисининг вазифаси ҳисобланади.
  3. Гуруҳ назоратчиси ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун бино раҳбаридан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳуқуқига
  4. Қуйидагилар гуруҳ назоратчиларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

тест синовлари ўтказиладиган куни ўзи бириктирилган бинога соат 05:30 дан кечикмасдан ортиқча буюмларсиз (уяли телефон, микрокалькулятор ва шу кабилар) паспорта билан етиб келиш ва соат 06:00 дан 06:30 гача бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олиш ва ўзига бириктирилган гуруҳнинг тест синовларига тайёрлигини текшириш, жараёнга салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

гуруҳдаги столларнинг кетма-кетликда рақамланганлигини текшириш;

белгиланган вақтларда бино раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини, титул варақаларини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олиш;

абитуриентнинг рухсатномаси, титул варақасидаги расми ва паспорта асосида текшириб (расмлар шу абитуриентга тегишлилигига ишонч хосил қилиб), уларни гуруҳ рўйхати бўйича белгиланган жойига ўтиришини таъминлаш ҳамда тест синовларига келмаган абитуриентларнинг ўрнини бўш қолдириш;

тест синовларига келган абитуриентга тегишли титул варақасини бериш;

тест материаллари қутисида абитуриентлар сонига мос тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси, ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари, жавоблар варақаси ва титул варақалари учун бўш пакетлар мавжудлигини текшириш;

мазкур Низомга 11-иловада келтирилган жавоблар варақасини ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли тест топшириқлари китобларини абитуриентларга таркатиш;

тест топшириқлари китобининг рақами билан жавоблар варақаси рақамининг мослигини ҳамда тест материаллари нуқсонсизлигини текшириб чиқиш, жавоблар варақаси ва тест топшириқлари китоби муқовасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш учун абитуриентларга кўрсатма бериш;

тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига “нуқсонли” деб ёзиш, алмаштирилган вақтини кўрсатиш ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзолаш ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузиш;

тест синовларига келмаган абитуриентнинг тест топшириқлари китобини тест синовлари бошланганидан сўнг 15 дақиқа ўтгач ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакетига солиб муҳрлаш, абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатига тест синовларига келмаган абитуриент исми-шарифининг тўғрисига “қатнашмади” деган ёзув киритиш ҳамда унинг жавоблар варақаси ва титул варақасини жавоблар варақаси пакетига солиб қўйиш;

биринчи сменада соат 08:00 дан 08:20 гача, иккинчи сменада соат 15:00 дан 15:20 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини расмийлаштириш;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг тўлдирилган бир нусхасини бино раҳбарига топшириш;

абитуриентлар билан тест топшириқлари бўйича савол-жавоб қилмаслик;

тест топшириқлари учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилиш, абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилиш;

абитуриентларга тест материалларини топшириш бўйича кўрсатма бериш;

тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олиш;

барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиш;

тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақаларини, “нуқсонли” деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетига солиб, пакетни муҳрлаш;

ишлатилмаган тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси, титул варақаси пакетлари устидаги маълумотларни хатосиз тўлиқ расмийлаштириш ҳамда тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш;

тест синовлари тугагандан сўнг гуруҳда абитуриентлар бўлса, уларни ташқарига чиқариш;

тест материаллари қутисини бино раҳбарига белгиланган вақтларда топшириш ва топширганлигини тасдиқлаш.

  1. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 08:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:

гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини жавоблар варақаси билан бирга мурожаат қилган абитуриентга беради;

гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасини беришни сўрайди.

  1. Тест синовларини ўтказишда гуруҳ назоратчилари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатларда тест синовларидан четлаштирмаса ва ушбу ҳолат учун жавоблар варақасининг 4-бўлимини расмийлаштирмаса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
  2. Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;

тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.

  1. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:

тест топшириқлари китоби ва унга мос рақамли жавоблар варақаси рақамлари мослигини текшириш;

тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;

жавоблар варақаси рақамини абитуриент рухсатномаси ва титул варақасининг тегишли жойига тўғри кўчириб имзо қўйиш;

титул варақасида кўрсатилган махсус код ва таълим муассасаси кодини жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойга тўғри кўчириб ёзиш ва тегишли доирачаларни бўяш.

  1. Абитуриент мазкур Низомнинг 47-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

жавоблар варақасини хаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.

  1. Ҳар бир тест топширигига 4 тадан (“А”, “В”, “С”, “D”) муқобил жавоблар берилади.
  2. Абитуриент томонидан ҳар бир тест топширигига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар, жавоблар варақасидаги “белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битга тест топширигига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топширигига балл берилмайди.
  3. Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
  4. Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

З-боб. Тест синовлари иатижаси бўйича берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш

  1. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар 20 августдан 30 августгача (белгиланган иш вақтига мувофиқ, дам олиш кунларисиз ўн бир календарь куни ичида) бўлган муддатда Ўзбекистан Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига

Абитуриентга апелляция шикояти қабул килинганлиги тўғрисида уч иш куни ичида хабарнома берилади.

Апелляция шикояти Давлат тест марказида ҳамда унинг Қоракалпоистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларида қабул қилинади.

Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади.

  1. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда гуруҳ назоратчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга хақли.
  2. Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорта ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
  3. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.

Такдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топширигига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

  1. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
  2. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Давлат тест марказига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
  3. Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;

апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;

тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.

  1. Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг беш иш куни ичида тақдим этилади.
  2. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоида

  1. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

 

Ўзбекистан Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

Абитуриентларга эслатма

Абитуриент қабул комиссиясига тегишли ҳужжатларни топшириши, топширган ҳужжатларига мос маълумотлар абитуриентлар базасига тўғри киритилганини тасдиқлаши лозим. Қабул жараёни тугагандан сўнг абитуриентнинг мурожаатлари (шикоятлари) инобатга олинмайди.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

саволлар китобчасидан қоралама сифатида фойдаланиш;

тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.

Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорт билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши, тест синовларини ўтказиш қоидаларига қатьий амал қилиши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:

тест топшириқлари китоби ва унга мос рақамли жавоблар варақаси рақамлари мослигини текшириш;

тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;

жавоблар варақаси рақамини абитуриент рухсатномаси ва титул варақасининг тегишли жойига тўғри кўчириб имзо қўйиш;

титул варақасида кўрсатилган махсус код ва таълим муассасаси кодини жавоблар варақасида кўрсатилган жойга тўғри кўчириб ёзиш ва тегишли доирачаларни бўяш.

Абитуриент юқорида кўрсатилган мажбуриятларидан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

жавоблар варақасини хаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.

Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.

Абитуриентлар танлаган таълим йўналишига қараб тегишли равишда бир, икки ёки учта фан мажмуаси бўйича тест синовини топширади.

Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30 тадан тест топширигини ўз ичига олади.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топширигига 1 соат, 60 та тест топширигига 2 соат, 90 та тест топширигига 3 соат вақт белгиланади.

Ҳар бир тест топширигига 4 тадан (“А”, “В”, “С”, “D”) муқобил жавоблар берилади.

Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар жавоблар варақасидаги “белгилаш учун намуна” қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта тест топширигига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.

Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Соғлигига салбий таъсир этувчи ҳолатларда тест материалларисиз кузатув остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

тест синовлари ўтаказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;

тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

тест материалларини бинодан ташқарига чиқарса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса,

тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортса;

тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Вазирлар Махкамасининг 2018 йил “ 3 ” апрелдаги 261 -сон қарорига 3-илова Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

  1. Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”

2012 йил 11 июлдаги 205-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й.,  7- сон, 51-модда):

а) 2-банд чиқариб ташлансин;

б) 1-иловада:

2-банддаги “2010 йил 18 июндаги 118-сон” сўзлари “2017 йил 20 июндаги 393-сон” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

“Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриент тест синови топширган таълим йўналишига кириш учун етарли балл тўпламаган, бироқ танлаган иккинчи олий таълим муассасаси таълим йўналиши, таълим шакли ва тили бўйича қабул квотаси доирасида белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, ушбу таълим йўналишига тўлов-контракт асосида Давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган квотадан ташқари ўқишга тавсия этилади.

Ушбу абитуриентнинг тест синови натижалари унинг аризасида кўрсатилган биринчи ва (ёки) иккинчи олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан эълон қилинади.

Бунда, талабаликка тавсия этилган ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентларга тегишли таълим йўналишлари учун амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорлари қўлланилади”;

в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

  1. Вазирлар Махкамасининг “Тошкент давлат юридик университета магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”

2013 йил 23 июлдаги 206-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 47-модда):

1-иловада:

19-банддаги “3-15” рақамлари “5-20” рақамлари билан алмаштирилсин;

30-банднинг биринчи хатбошидаги “20” рақами “25” рақами билан алмаштирилсин.

Download Template Joomla 3.0 free theme.


         


 

 

BIZNING MANZIL

O'zbekiston, Urganch shahri

Al-Xorazmiy ko'chasi 28-uy

Tel +(99862) 224 84 84

Email  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Transport: 7-19 avtobus

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

   


Copyright © 2018 ТMА Urgench Branch. All Rights Reserved.